09:36 / 19.01.2020
2 971

Абдулла Арипов 2021–22-йиллар учун кутилаётган инфляция ҳақида гапирди

Абдулла Арипов 2021–22-йиллар учун кутилаётган инфляция ҳақида гапирди
18 январь куни Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг мажлиси ўтказилди.
Унда бош вазир лавозимига номзод Абдулла Арипов ҳукуматнинг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурини тақдим этди.

Хусусан, 2020 йилда ҳам макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиётни, энг аввало, унинг базавий тармоқларини жадал ривожлантириш, фаол инвестиция ва ташқи иқтисодий сиёсатни амалга ошириш ҳукумат олдида турган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

«Жорий йилда иқтисодиётда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6.5 фоизга, қурилиш ишлари 9.3 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 4 ва хизматлар кўрсатишни 5.7 фоизга ошириш ҳисобига ялпи ички маҳсулот 5.5 фоизга ўсишини таъминлаш чоралари кўрилади.

Шунингдек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулот таркибида саноатнинг улуши 30.3 фоиз, инвестицияларнинг улуши эса 34.4 фоизга етказилади.
Макроиқтисодий ўсиш кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан паст бўлмаслиги тўлиқ таъминланади
», деди Арипов.

Ҳукуматнинг ҳаракатлар дастурида шунингдек, банк-молия тизимини ислоҳ қилиш режалари ҳам ўрин олган. Унга кўра, Жаҳон банки экспертлари билан биргаликда банк соҳасини ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси ҳамда пул-кредит сиёсатини ривожлантириш, валютани тартибга солишнинг барқаpор механизмларини жорий қилиш, миллий валюта барқарорлигини таъминлаш мақсадида республикада валюта бозорини янада ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади.

Абдулла Арипов йиғилиш давомида ички бозорни маҳаллий истеъмол товарлари билан тўлдириш ҳамда инфляция даражасини юқори бўлмаган суръатда ушлаб қолишга эътибор қаратилиши ҳақида ҳам гапирди.

Унг кўра, «2021 йилда инфляция даражасини 11 фоиз, 2022 йилда эса 10 фоиздан паст бўлган даражада сақлаб туриш чоралари кўрилади», - деди Абдулла Арипов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Абдулла Арипов 2021–22-йиллар учун кутилаётган инфляция ҳақида гапирди