18:13 / 19.01.2020
2 971

Марказий банк 2019 йилда нима учун 4 млрд долларлик олтин сотганини изоҳлади

Марказий банк 2019 йилда нима учун 4 млрд долларлик олтин сотганини изоҳлади
Фото: ЎзА
Ўзбекистон Марказий банкининг 2019 йилда 4 миллиард долларлик олтинни экспорт қилиш орқали алмашув курси барқарорлигини таъминлагани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинди, деб хабар берди ЎзА.

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ушбу маълумотга изоҳ берди.
- Битта масалани эътиборга олиш керак-ки, Марказий банк алмашув курси барқарорлигини таъминлаш учун олтин сотмайди.
Оддий иқтисодий механизм сифатида келтирадиган бўлсам, Марказий банкнинг олтин сотиб олаётганда ишлаб чиқарувчига берган пулини иқтисодиётдаги пул эмиссияси деб қараш керак.

Мисол учун, 2018 йилда 70 тонна, 2019 йилда 110 тонна олтин экспорт қилдик. 110 тонна олтин тахминан 5 миллиард доллар бўлади. Лекин, бизнинг бир йиллик валюта бозоридаги интервенсияларимиз ҳажми 3,8 миллиард доллар. Бу жорий йил давомида ишлаб чиқарилган олтин ҳажмидан камроқдир. Биз ўтган йили 36,6 триллион сўмлик олтин сотиб олдик. Шу орқали иқтисодиётга шунча пулни эмиссия қилдик. Бу иқтисодиётга қўшимча миқдорда пул кирди дегани.

Нега кўпроқ олтин сотдик? Негаки, биз ташқи бозордаги ҳолатдан ҳам келиб чиқамиз. Яъни нарх қулайроқ шаклланаётган бўлса, маълум маънода олтинни кўпроқ сотишимиз мумкин. Нарх ноқулай шаклланаётган бўлса кутиб турамиз. Бунда Марказий банк таҳлилчиларининг прогнозлари бизга қўл келади. Олтинни сотишдан келиб тушган пул валюта бозорида сотилишини англатмайди. Яъни бизнинг олтин сотиш операцияларимиз олтин-валюта захираларини самарали бошқариш вазифаларидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Яна бир гап. Валюта ислоҳотларининг дастлабки босқичларида ички валюта бозорининг ривожланиши ва унинг иштирокчилари янги шароитларга тўлиқ мослашмаганлиги ҳолатида ҳам биз нейтраллик тамойилига амал қилдик. Бу нима. Яъни эркин шаклланадиган алмашув шароитида Марказий банк халқаро захира валюталарини йиғмайди ҳам, ишлатмайди ҳам.

Агар валюта интервенсиясини амалга оширадиган бўлсак, одатда бу алмашув курсини қадрсизлантириш ёки қадрини ушлаб туриш орқали амалга оширилади. Бунда валюта захиралари камайиб ёки кўпайиши юзага келиши мумкин. Олтин захиралари ўзгармаслиги, бу ҳақиқатдан ҳам эркин шаклланган алмашув курси талабларига жавоб беради.

2019 йилда олтин-валюта захираларимиз 28,6 миллиард долларни ташкил этди. Яъни ўтган йили олтин-валюта захираларимиз 2 миллиард доллардан зиёдроққа ошди. Тўғри бу асосан нарх орқали юз берган бўлса-да, лекин халқаро захираларимиз камаймади. Биз йил давомида алмашув курсини қўллаб-қувватлаш учун мавжуд захираларимизни ишлатмадик
.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий банк 2019 йилда нима учун 4 млрд долларлик олтин сотганини изоҳлади