Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни Тошкент халқаро инвестиция форумини юқори савияда ташкил этиш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўтган Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида инвестициялар ҳажми сезиларли даражада ошди. Айниқса, тўғридан-тўғри хорижий сармоялар 4,2 миллиард долларни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 3,1 миллиард долларга ёки 3,7 баробар ўсди.
Хусусан, 2020 йилда мамлакатимиз иқтисодиётига 5,8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш белгиланган. Шу мақсадда март ойида Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилиши режалаштирилган.
Форумнинг асосий мақсади иқтисодиёт драйверлари ҳисобланган энергетика, машинасозлик, электротехника, ахборот технологиялари, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, қурилиш соҳалари ҳамда ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтиришдир.
Йиғилишда ушбу анжуманни юқори савияда ташкил этиш учун аниқ ташкилий вазифалар белгилаб берилди.
Хусусан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари билан бирга хорижий инвесторларга таклиф этиладиган истиқболли лойиҳалар бўйича тақдимот материаллари тайёрлаш вазифаси қўйилди.
Ҳудудий лойиҳаларни амалга ошириш учун маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хорижий инвесторлар ўртасида бевосита ҳамкорлик ўрнатишга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.
Ташқи ишлар вазирлигига етакчи хорижий компаниялар, халқаро молия ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини форумга жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Анжуман ўтказиладиган жойларни юқори савияда тайёрлаш, уни оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб этиш ва ёритиб бориш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Мутасаддилар форумга тайёргарлик ишлари ва эришилиши мўлжалланаётган келишувлар ҳақида ҳисобот берди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади