Ўзбекистонда эски намунадаги 25 сўм ва ундан кичик бўлган танга ва банкнотлар 1 мартдан бошлаб муомаладан чиқарилади. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати маълумот берган.
Ушбу ўзгариш 2019 йил 18 сентябрда тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 25 сўмлик ва ундан кичик номинал қийматидаги эски намунадаги тангалари ва банкнотларини муомаладан қайтариб олиш тўғрисида»ги низомга мувофиқ амалга оширилмоқда.
Таъкидланишича, қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотган эски намунадаги тангалар ва банкнотлар 1 мартдан бошлаб фақат Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари томонидан муомаладаги танга ва банкнотларга алмаштириб берилиши мумкин.
Муомаладан қайтариб олинадиган эски намунадаги танга ва банкнотларнинг айирбошлаш муддати 2021 йил 1 январгача этиб белгиланди.
Бунда ҳисоб-китоблар мижозлар ва аҳолининг талабига асосан:
- банк пластик картаси ҳисобварақларига кирим қилиниш орқали (тўлиқ қийматда);
- муомаладаги танга ва банкнотларга айирбошлаб бериш орқали;
- мижозларнинг тегишли ҳисобварақларига, фуқароларнинг аризасига асосан омонатга кирим қилиш орқали;
- коммунал ва бошқа бир марталик тўловлар учун қабул қилиш орқали амалга оширилади.
Маълумот учун, 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб Марказий банкнинг эски намунадаги (2001—2002, 2004 ва 2009 йиллар намунасидаги) 50 сўмлик, 100 сўмлик тангалари ҳамда (1994 йил намунасидаги) 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкнотлари тўлов қобилиятини йўқотган ва муомаладан чиқарилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди