16:06 / 05.03.2020
3 914

Коронавируснинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири қандай бўлади?

Коронавируснинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири қандай бўлади?
Марказий банк маълумотига кўра, бунда таъсир кўлами жаҳон иқтисодиётидаги хатарларнинг давомийлиги билан баҳоланади.
Истеъмол саватчасида сезиларли улушга эга бўлган Хитойдан импорт қилинадиган айрим товарлар ҳажмининг қисқариши ички бозорда нархларга маълум босимни юзага келтириши мумкин.

Ички нархлар даражасига “коронавирус” таъсирининг бир марталик қисқа муддатли бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Хитойдан импорт қилинадиган товарлар бўйича қопланмаган талаб ички ишлаб чиқаришнинг кенгайиши ва бошқа давлатлардан янги импорт йўналишларининг йўлга қўйилиши орқали қопланади ва натижада ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлашади.

Ички бозорда гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабнинг сезиларли ошишига нисбатан таклиф ҳажмининг номувофиқ ўсиши нархларга маълум даражада босим яратади.

Чорвачилик соҳасини тубдан ривожлантириш ва бу учун зарур бўлган озуқа базасини шакллантириш орқали ички бозорни узлуксиз гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш маълум бир вақтни талаб қилади. Шу билан бирга, бошқа давлатлардан (Беларусь, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон) гўшт импортининг етарли даражада эмаслиги, шунингдек, гўшт импорти нархининг ошиши ўрта муддатли истиқболда гўшт нархига таъсир кўрсатади.

Таъкидланишича, транспорт инфратузилмасини, бозорларда рақобатни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини узлуксиз газ ва электр энергия билан таъминлаш соҳаларида зарурий таркибий ислоҳотларни амалга ошириш инфляция даражаси барқарор пасайишининг асосий омилларидан ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Коронавируснинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири қандай бўлади?