Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан пандемия дея эътироф этилган коронавируснинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири, кутилаётган зарар кўлами ҳисоблаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 15 март куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
“[Коронавируснинг иқтисодиётга таъсири] ҳозир ҳисобланяпти. Айни пайтда ҳеч қайси давлат зарар миқдорини аниқ айтолмайди. Америка ҳам, Европа ҳам, бошқаси ҳам айтолмайди. Чунки [пандемия] қанча давом этишини ҳеч ким билмайди. Лекин яна бир марта қайтариб айтаман, молиявий захира бўйича ўзини ҳурмат қиладиган ҳар бир давлат бюджетида фавқулодда ҳолат учун махсус маблағ захираланади. Бизда ҳам худди шундай маблағ захираланган. Президентимиз топшириғига кўра, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигини жалб қилган ҳолда турли сценарийлар бўйича [ҳисоб-китоб] тайёрланмоқда”.
Молия вазири Тимур Ишметовнинг таъкидлашича, коронавируснинг кенг ёйилиши оқибатида Ўзбекистон иқтисодиёти қанча зарар кўришига доир рақамларни айтишга ҳали эрта.
“Албатта, [пандемиянинг] таъсири бўлиши эҳтимоли катта. Бу бўйича тегишли чоралар кўрилади. Буни аниқ рақамлар билан айтишга ҳали вақтли. Лекин ҳар бир давлатнинг ўзига яраша салоҳиятли бюджети бор. Қандайдир таъсир бўлса, уни ҳукумат даражасида кўриб, ниманидир қисқартириб, харажатни бошқа йўналишларга йўналтириш – амалга оширса бўладиган нарса. Бундай ҳолатларда албатта [шундай] қилинади”, - деди Ишметов.
Молия вазири ОАВ вакилларидан бундай вазиятда иқтисодий масалалар юзасидан асоссиз ҳисоб-китобларни эълон қилиш, расмий идораларда ишламайдиган кишиларнинг “ўзича” қилган ҳисоб-китобларини одамларга тарқатиб, уларни қўрқитмасликни сўради. Вазир бу бизнес соҳаси вакилларини ваҳимага солиб, нархларнинг сунъий оширилишига сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди