11:05 / 26.03.2020
3 778

Солиқ кодексига ўзгартиш киритилади

Солиқ кодексига ўзгартиш киритилади
Фото: Norma.uz
“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси эълон қилинди.

У Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон Қонунига асосан ишлаб чиқилган.

Билдирилишича, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-599-сон Қонунига асосан, 2020 ва 2021 йиллар давомида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси нормаларининг амалий таъсири ва самарадорлиги доимий равишда ҳамда ҳар томонлама мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминлаш белгиланган.

Хайрия ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар ижтимоий характерга эга бўлиб, асосан аҳолининг муҳтож қатламига, шунингдек, кам таъминланган оилалар ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва бошқаларни қўллаб қувватлаш учун йўналтирилади, шу йўналишдаги муносабатларда солиқ солинишини тартибга солиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

“Ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ҳомийлик (ҳомийлик фаолияти) - юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик мақсадларида бошқа юридик ва жисмоний шахсларга мол-мулкни, шу жумладан, пул маблағларини қайтармаслик шарти билан ёки имтиёзли шартларда беришда, улар учун ишлар бажаришда, уларга хизматлар кўрсатиш ва уларни бошқача шаклда қўллаб-қувватлашда ифодаланадиган ихтиёрий беғараз ёрдами (фаолияти) ҳисобланади.

Шуни инобатга олиб, бундан ташқари мамлакатда ушбу фаолият турини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Давлат бюджетидан қўшимча молиявий харажатларни талаб қилмаслиги айтилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Солиқ кодексига ўзгартиш киритилади