5 979
Марказий банк Ўзбекистон ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларини ишлаб чиқди
Ўзбекистон Марказий банки «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Norma хабар берди.
Қайд этилишича, электрон пулларнинг асосий афзалликларидан бири фойдаланувчиларга банкларда ҳисобварақ очмаган ҳолда, интернет орқали тўловларни амалга ошириш имкониятини тақдим этиши ҳисобланади. «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасида Ўзбекистон ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари белгиланган.
Шунингдек, Марказий банк «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонуннинг кучга кириши муносабати билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритмоқда, жумладан, Марказий банк бошқарувининг «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Қайд этилишича, «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонун ҳамда янги таҳрирдаги Солиқ кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом қайта кўриб чиқилиб, янги таҳрирда ишлаб чиқилди. Амалдаги низомнинг тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеклари ва банк пластик карталари билан ҳисоб-китоблар тўғрисидаги талаблари чиқариб ташланди. Янги таҳрирда қабул қилинган Солиқ кодекси талабларидан келиб чиқиб, солиқ органлари томонидан инкассо топшириқномаларини тақдим этиш тартибларига ўзгартиришлар киритилди.
Шунингдек олинган кредитлар қайтарилиши учун кафил бўлган субъектлардан қарздорликларни ундириш мақсадида акцептсиз тўлов талабномаси, нафақат кредит, балки унга ҳисобланган фоизларни ундириш учун ҳам тақдим этилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди