2 459
Президент кейинги чоракларда муаммо бўлмаслиги учун нималарга эътибор қаратиш лозимлигини айтди
Президент коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселекторда жойларда деҳқончилик ишлари ҳам тўхтаб қолмаслиги кераклиги, фермер ва деҳқонларнинг олдида катта масъулият тургани ҳақида гапирди.
Давлат раҳбари айниқса, касаллик етиб бормаган ҳудудларда деҳқончилик ишларини кучайтириш лозимлигини таъкидлаган. Бу борада ҳудудий раҳбарлар масъулиятни қўлга олиши, хавфсизлик ва санитария қоидаларига риоя қилиши мақсадга мувофиқлиги айтилган.
Президент экспорт ҳам тўхтаб қолмаслиги кераклигини қайд этган.
Бу жараённи занжирга қиёслаган президент ички бозордан ортган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилишда ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги юзасидан масъулларга топшириқ берган. Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, бугунги кунда темир йўл хизматидан фойдаланишни энг яхши чора сифатида баҳолаган.
«Биринчи чорак ўтди. Биз бугун барча соҳаларни бирдек олиб бормас эканмиз, иккинчи-учинчи чоракда қийин аҳволга тушиб қолишимиз мумкин. Бугун айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасига, тадбиркорларимизга зарур имконият яратиб берсак, ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман», деди президент. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди