3 276
АҚШ ва Канадада "Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз" шиори остида хайрия акцияси бошланди
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва Нью-Йоркдаги Бош консуллиги ташаббуси билан 8 апрель куни АҚШ ва Канадада истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг диаспоравий ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда илк бор АҚШ ва Канададаги барча жамоатлар вакиллари, жумладан “Туркистон-Америка ассоциацияси”, АҚШ ва Канададаги Бухоро яҳудийлари конгресси, “Америкадаги ўзбекистонликлар ассоциацияси”, “Атлантадаги ўзбеклар жамияти”, “Чикагодаги Ўзбек-Америка ассоциацияси”, “Ватандош Ўзбек-Америка ассоциацияси”, “Сан-Франциско кўрфазидаги ўзбеклар жамияти маркази”, “Питтсбургдаги ўзбекистонликлар жамияти”, Сиэтлдаги “Ўзбек Маҳалласи” жамияти, “Катта Филаделфиядаги ўзбеклар ҳамдўстлиги”, “Mahalla USA” диаспоравий ташкилоти вакиллари иштирок этди.
Видеоконференция иштирокчиларига Ўзбекистонда вужудга келган эпидемиологик вазият, хусусан, коронавирус тарқалишининг тенденциялари, унинг мамлакат иқтисодиётига ва оддий фуқаролар ҳаётига таъсири ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Ҳукумат томонидан пандемия оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилаётган чоралар алоҳида қайд этилди. Фуқаролар, маҳаллий тадбиркорлар, хорижий давлатлар ва ишбилармон шериклар, хориждаги ватандошлар томонидан хайрия тадбирларини ташкил этиш тартиби ва шартларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир давомида Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган беморларга, COVID-19 га қарши курашда қатнашаётган тиббиёт ходимларига ёрдам бериш, шунингдек тиббий ускуналар ва шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олиш, тиббиёт муассасаларини таъмирлаш, қуриш, реконструкция қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига зарур ёрдам кўрсатишга қаратилган хайрия маблағларини йиғиш кампаниясини бошлаш масалалари муҳокама қилинди.
Онлайн конференция давомида элчихона ва Бош консуллик ватандошлардан Ўзбекистон ҳукуматининг пандемияга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ва "Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фонди мақсадлари учун маблағ тўплашга ёрдам беришини сўради.
Дипломатик ваколатхона ташаббуси диаспоравий ташкилотлар раҳбарлари томонидан тўла қўллаб-қувватланди. Хусусан, "Туркистон-Америка" ассоциацияси раҳбари Абдулла Хўжа таъкидлаганидек, "Ўзбекистон халқи жиддий синовларга дуч келганда Қўшма Штатлардаги ўзбекистонлик ватандошлар четда қолишлари ва ҳаракатсиз ўтиришлари мумкин эмас". АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси президенти Б. Кандовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон дипломатик муассасалари томонидан илгари сурилган хайрия тадбири Америка қитъасида истиқомат қилувчи ва ўзининг тарихий Ватани тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир ўзбекистонлик учун ушбу вирус тарқалишининг олдини олиш ва унинг мамлакат иқтисодиётига ва оддий фуқаролар ҳаётига таъсирини юмшатиш йўлида республика раҳбарияти саъй-ҳаракатларига муносиб ҳисса қўшиш, ўзбек халқи тақдирига ва уларнинг келажагига дахлдор бўлиш учун ноёб имкониятдир.
Видеоконференция якунида дипломатик институтлар ва диаспоравий ташкилотларнинг ватандошларга қўшма мурожаатлари қабул қилинди. Шунингдек, АҚШда кенг оммалашган "Go Fund Me" махсус платформасида ватандошлар ва Ўзбекистоннинг дўстларидан маблағ йиғиш учун хайрия акцияси бошланди. Акция "Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз" шиори остида ўтказилади. Тўпланган маблағлар "Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фондининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди