2 124
Ўзбекистонда коронавирус туфайли амалга оширилаётган чора-тадбирлар иқтисодий фаолиятга салбий таъсир кўрсатади
Фото: Getty Images
Moody’s халқаро рейтинг агентлигининг 2020 йил 8 апрелда эълон қилинган ҳисоботида Ўзбекистон банк тизими прогнози “барқарор” даражада сақлаб қолингани маълум қилинди.
Молия вазирлигининг хабар беришича, бунда республика банк тизимининг МДҲ мамлакатларига нисбатан коронавирус пандемиясининг таъсирига бардошлироқ эканлиги асосий омил сифатида кўрсатилган.
Экспертларнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда давлат секторининг мамлакат иқтисодиёти ва банк тизимида салмоқли улушга эга эканлиги ва моддий захиралар яратганлиги коронавирус тарқалиши сабабли иқтисодий фаолият бузилишининг банкларнинг активлари сифатига бўлган таъсирини чеклайди. Мустаҳкам моддий захиралар ва олдинги катта даромадлар иқтисодий шароитнинг ёмонлашуви натижасида кўриладиган зарарларни қоплаш учун етарли ҳисобланади. Бироқ, давлат банкларидаги кредитларнинг ўсиши уларнинг ликвидлик захираларига нисбатан босимни кучайтиради.
Moody’s агентлигига кўра, қуйидаги омиллар Ўзбекистон банк тизимининг барқарорлигига ижобий таъсир қилиши кутилмоқда:
- банк тизими кредит портфелида давлат корхоналарига берилган кредитлар устунлик қилиши ва ушбу қарз олувчилар давлатнинг ёрдамига суяниши мумкинлиги берилган кредитлар ишончлилигини ошириб, банклар активларининг сифати ёмонлашиши хавфини камайтиради;
- республиканинг асосий савдо ҳамкор давлатлари, Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия миллий валюталарининг сезиларли даражада қадрсизланишига қарамай, сўмнинг қиймати АҚШ долларига нисбатан барқарор бўлиб қолди. Бу, ўз навбатида, хорижий валютада ифодаланган активларнинг инфляцияга учраш хатарини чеклайди ва капитализация даражасининг барқарорлигини таъминлайди;
- ЯИМнинг 52 фоизи қийматига тенг захиралар билан Ўзбекистон ҳукумати мамлакат иқтисодиёти ва банк тизимини қўллаб-қувватлаш учун катта салоҳиятга эгадир.
Шу билан бирга, агентлик томонидан қуйидаги салбий омиллар санаб ўтилди:
- коронавирус пандемияси туфайли ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар иқтисодий фаолиятга салбий таъсир кўрсатади. Бундан, биринчи навбатда, кичик ва ўрта бизнес субъектлари, жисмоний шахслар, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари чакана савдоси, умумий овқатланиш корхоналари, транспорт ва туризм соҳасига оид бизнес субъектлари ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар зарар кўради;
- банкларнинг миллий валютадаги омонатларини хорижий валютага конверсия қилиш натижасида омонатлар чиқиб кетишини олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатлари билан боғлиқ молиялаштириш харажатлари ошган сари соф фоизли маржа (Net interest margins) камаяди. Бу, юқори захира тўловлари билан бирга, рентабелликнинг пасайишига олиб келади;
- секторнинг ўртача ликвидлик коэффициенти 2020 йил 1 март ҳолатига жами активларнинг қарийб 16 фоизини ташкил қилди. Давлат банкларида кредитлашнинг ўсиши ҳисобига ликвидлик захиралари босим остида қолади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди