13:45 / 14.04.2020
2 690

Биржада АИ-91 русумли бензиннинг нархи пасайди

Биржада АИ-91 русумли бензиннинг нархи пасайди
Жорий йилнинг 6-12 апрель кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ очиқ биржа савдолари орқали жами 749,9 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, бу аввалги савдо ҳафтасига нисбатан 4,4 фоизга камдир.

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 34 366,0 тонна буғдой унининг 1-нави қўйилди ва уларнинг барчаси сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 6 867 тоннани ташкил этди. Савдоларда бир кунда ўртача 4 598 та харидорлар эркин тарзда иштирок этишди. Уннинг ҳафталик котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2,47 млн сўмдан 2,47 млн сўмгача пасайди.

Биржа бозордаги таклиф даражаси юқори бўлганлиги сабабли бозорда нархларнинг пасайиш ҳолатлари қайд этилмоқда. Хусусан шакарнинг 3 категорияси учун кунлик нархлар ўтган ҳафта мобайнида 2 фоизга пасайиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5,2 млн сўмни ташкил этди. Шакарнинг ўртача ҳафталик нархи товарнинг бир тоннаси учун 5,27 млн сўмни ташкил этди.

Пахта ёғи бозорида ҳам барқарор ҳолат сақланмоқда. Ўтган ҳафта савдо натижаларига кўра 3 938,0 тонна пахта ёғи биржа савдоларига қўйилди ва улардан 1 1512,0 тоннаси, яъни 38 фоизи сотилди. Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9,09 млн сўмдан 9,02 млн сўмгача пасайди. Биржа савдо натижаларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси маҳсулотни бир тоннаси учун 9,16 млн сўмни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада АИ-91 русумли автомобиль бензинининг бошланғич баҳоси сотувчи корхоналар томонидан бензиннинг бир тоннаси учун 6,32 млн сўмдан 5,69 млн сўмгача, яъни 10 фоизга пасайтирилди. Бунинг натижасида ўтган ҳафта давомида бензиннинг биржада шаклланган нархи мос тарзда 10 фоизга пасайиб, товарнинг бир тоннаси учун 5,70 млн сўмни ташкил этди. АИ-91 русумли автомобиль бензинининг ўртача ҳафталик нархи эса аввалги ҳафтага нисбатан 8 фоизга пасайди ва 5,85 млн сўмни ташкил этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Биржада АИ-91 русумли бензиннинг нархи пасайди