3 333
Юлий Юсупов: Марказий банк курсни ушлаб туриши ҳам, уни девальвация қилиши ҳам керак эмас
Иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш маркази директори Юлий Юсупов Ground Zero томонидан ташкил қилинган вебинар доирасида «Коронавирусгача ва ундан кейинги жаҳон иқтисодиёти ва Ўзбекистон» мавзусида маъруза қилди ҳамда саволларга жавоб берди.
Валюта курсига нима бўлади?
Алмашинув курси бозорда аниқланади ҳамда талаб ва таклифнинг нисбати ҳисобланади. Валютага аввало импортёрлар эҳтиёж сезади. Бу биз сиз билан истеъмол қиладиган, иқтисодиёт, саноат истеъмол қиладиган импорт товарлардир. Валюта таклифи экспортчиларимиз томонидан ишлаб топилади. Бу хом ашё экспорти ва меҳнат мигрантлари ишлаб топган пул.
Валюта таклифи асосан ана шу икки йўналиш орқали келади. Инқироз туфайли бизда валютанинг келиши кескин қисқаради, экспорт қисқаради ва мигрантлардан келадиган тушумлар ҳам кескин қисқаради. Иқтисодиёт, валюта курсини «ушлаб турадиган» ягона нарса бу – олтин экспортидан келадиган тушумлар. Улар истиқболда ўсиши керак.
Алмашинув курсига таъсир кўрсатадиган яна бир муҳим омил – асосий савдо ҳамкорларимиз – Россия ва Қозоғистон валюталарининг девальвациясидир. Улар нефть нархига ўта тобе, бу курслар эса тушиб кетди. Мазкур вазиятда валюта курси ўзгармаган ҳолда, россиялик ва қозоғистонликлар маҳсулотлари билан таққослаганда, уларнинг маҳсулоти яхшироқ сотилгани учун маҳсулотларимиз ўз-ўзидан рақобатбардошлигини йўқотади.
Ўзбекистон иқтисодиёти учун доимий девальвация асосий ҳисобланадими?
Девальвация муайян даражада товарнинг рақобатбардошлигини оширади. Экспортга йўналтирилган кўплаб мамлакатлар ундан фойдаланади. Агар сўм девальвация қилинса, товарларимиз хориж бозорларида арзонлашади, бозорларимиздаги хориж товарлари эса қимматлашади. Корхоналаримиз янада рақобатбардошга айланади. Буни (сунъий девальвацияни – таҳр) моҳирона ва жуда эҳтиёткорлик билан амалга ошириш керак. Чунки девальация – инфляциянинг муҳим манбайи. Шунинг учун ушбу инструментдан фойдаланишдан олдин дастлаб инфляцияни жиловлаш керак.
Шу сабабли Марказий банк ҳозирда курсни ушлаб туриши ҳам, уни девальвация қилиши ҳам керак эмас. Курсни талаб ва таклифдан келиб чиқиб, мувозанат даражасига йўналтириши лозим. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар