12:50 / 18.04.2020
1 634

Ҳудудларда мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришга 337,7 млн доллар маблағ ажратилади

Ҳудудларда мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришга 337,7 млн доллар маблағ ажратилади
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокида мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратиш лойиҳаси амалга оширилади.
Лойиҳани амалга ошириш даври 6 йилни (2020–2025 йиллар) ташкил этади, у Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда амалга оширилади. Унинг умумий қиймати 337 685 минг АҚШ долларига тенг, ундан 213 175 минг АҚШ доллари – JICA қарзи, 58 980 минг АҚШ доллари – солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш шаклида Ўзбекистон улуши, 65 530 минг АҚШ доллари – иштирокчилар улушини ташкил этади.

Norma’нинг ёзишича, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, мониторинг қилиш ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилган. Ўзбекистон миллий банки JICA қарзига хизмат кўрсатувчи молиявий агент ҳисобланади. Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банкларига АҚШ долларида ёки ўзбек сўмида қарз маблағлари ажратилади, валюта хатари республика бюджети ҳисобидан қопланади.

Бир ой муддатда сублойиҳаларни танлаб олиш ва баҳолаш тартиби тасдиқланади. Маҳаллий ҳокимият органлари ваколатли органлар ва банклар билан биргаликда кредит маблағларига эҳтиёжманд ва иқтисодий самарадор лойиҳаларни амалга оширадиган тадбиркорлар рўйхатини шакллантиради. Молиялаштирилган сублойиҳалар тўғрисида, уларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан мониторинг натижалари юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Молия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритилади.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида JICA қарзи ҳисобидан харид қилинадиган товарлар ва хизматлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) ҳамда мамлакат ичкарисида харид қилинадиган товарлар ва хизматлар ҚҚСдан озод этилади.

Ҳужжат 11.04.2020 йилдан кучга кирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ҳудудларда мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришга 337,7 млн доллар маблағ ажратилади