16:09 / 21.04.2020
2 637

Ўзбекистон банкларида доллар курси 10 200 сўмга етди

Ўзбекистон банкларида доллар курси 10 200 сўмга етди
Ўзбекистоннинг бир қатор банклари 21 апрелдан бошлаб 1 АҚШ долларини 10 150 сўмдан сотиб олиб, 10 200 сўмдан сотмоқда.
Хусусан, «Капиталбанк» 1 АҚШ долларини 10 180 сўмдан сотиб олиб, 10 200 сўмдан сотаётган бўлса, «Ўзмиллийбанк» 10 150 сўмдан сотиб олиб, 10 200 дан сотмоқда.

20 апрель куни Марказий банк хорижий валюталар курсини янгилади. АҚШ доллари ўсишда давом этди, бироқ бу сафар 17 сўмга қимматлашган. Валюта биржасида эса 1 АҚШ доллари 21 сўмга арзонлашган ҳам.

Эслатиб ўтамиз, 14 апрелда Ўзбекистон банкларида 1 АҚШ доллари 9850 сўмгача кўтарилган, кун якунида эса 10 минг сўмдан ошганди, 15 апрелда Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10,1 минг сўмдан ошди.

Марказий банк раиси доллар курси кескин кўтарилганига изоҳ бериб, бозор девальвацион кутилмалар ҳисобга олиниб, талаб ва таклифлар асосида шакллантирилса, ўзи маълум мувозанатга келишини айтганди. Шунингдек, Марказий банк чет эл валютасини сотиб олиш ёки сотиш бўйича ҳеч қандай чеклов ёки тўсиқлар ўрнатилмаганини билдирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон банкларида доллар курси 10 200 сўмга етди