2020 йил январь-март ойлари якуни билан Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 8,1 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 924,1 млн. АҚШ долларига ёки 10,2 фоизга камайди.
Давстатқўм хабарига кўра, ҳозирги кунда дунёнинг деярли барча давлатларига тарқалган коронавирус пандемияси халқаро интеграциянинг камайишига ҳамда давлат чегараларнинг ёпилишига сабаб бўлди. Бу эса мамлакатнинг ташқи савдо соҳаси ҳамда аҳолининг турмуш даражасига бевосита ўз таъсирини ўтказмоқда.
ТСАда экспорт ҳажми 3,3 млрд АҚШ долларига (10,9 фоизга камайди) ва импорт ҳажми 4,7 млрд АҚШ долларига (9,7 фоизга камайди) етди. Ҳисобот даврида - 1,3 млрд АҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилди.
Ўзбекистон, жаҳоннинг 150 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Россия Федерациясида (16,9 фоиз), Хитой Халқ Республикасида (16,8 фоиз), Қозоғистонда (8,3 фоиз), Корея Республикасида (6,7 фоиз), Туркияда (5,8 фоиз), Қирғизистон Республикасида (2,3 фоиз) ва Германия (2,1 фоиз) қайд этилган.
Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан еттита давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган. Афғонистон (151,1 млн. АҚШ доллари), Қирғизистон (121,2 млн. АҚШ доллари), Тожикистон (78,8 млн. АҚШ доллари), Туркия (62,3 млн. АҚШ доллари), Эрон (16,4 млн. АҚШ доллари), БАА (15,7 млн. АҚШ доллари) ва Франция (10,1 млн. АҚШ доллари) шулар жумласидан. Қолган 13 та давлатлар билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.
2020 йил январь-март ойларида, ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 36,2 фоизни ташкил этиб, ташқи савдо айланмасидаги ўтган йилга нисбатан улуши 2,5 фоизга ошган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди