2 519
Евроиттифоқ Ўзбекистоннинг инқирозни енгиб ўтиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратади
Фото: Reuters/Yves Herman
Коронавируснинг тез ёйилиши глобал пандемияга айланди. Европа иттифоқи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига пандемияга глобал реакция қилиш учун 114 миллион евро ажратди.
ЕИ Ўзбекистон ҳукуматининг коронавирус инқирозини енгиб ўтиш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун қатор реал чораларни кўрди. Инқирозга жавобан ЕИ томонидан гуманитар, тиббий, ижтимоий ва иқтисодий оқибатлар кўриб чиқилмоқда. Бундан ташқари, у жамият ва иқтисод учун беқарорлашиш хавфини пасайтиришга олиб келадиган қисқа муддатли эҳтиёжлар каби узоқ муддатли тузилмавий оқибатларга жавоб тариқасидаги чораларни ўз ичига олади.
ЕИ соғлиқни сақлаш секторининг шошилинч эҳтиёжларини қондириш мақсадида мамлакат учун ЖССТнинг тайёрлиги ва реакциясини таъминлаш бўйича Стратегик режа доирасида 2,2 миллион евро тақдим этади. ЕИ 5 миллион евро миқдоридаги маблағни Оролбўйи минтақаси учун Кўпшериклик траст фондига йўналтиради; фонд яқин кунларда коронавирус оқибатлари билан курашиш учун таклифлар танловини ҳам эълон қилади.
ЕИ қишлоқ хўжалиги секторини ривожлантиришни бюджет томонидан қўллаб-қувватлаш доирасида 21 миллион евро тўлашни тезлаштириб, мамлакат иқтисодиётини тиклашга ҳам кўмаклашади. Бундан ташқари, 4 миллион еврогача маблағ қишлоқ хўжалиги секторида инқирознинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларига йўналтирилади.
Шунингдек, ЕИ БМТ ТД томонидан амалга оширилаётган «Ўзбекистоннинг қишлоқ туманларида бошқарув даражасини ошириш ва давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида 1,8 миллион еврогача бўлган маблағни давлат хизматларига онлайн-кириш билан боғлиқ фавқулодда харажатларни қоплашга, шунингдек, пандемиянинг ижтимоий оқибатларини ҳал қилиш билан шуғулланувчи фуқаролик жамияти ташкилотларини қўллаб-қувватлашни 1 миллион еврогача таъминлашга қайта тақсимлайди.
ЕИ Франция тараққиёт агентлиги билан шерикликда касалхона чиқиндилари билан хавфсиз муомалада бўлишга кўмаклашиш устида ҳам ишламоқда (1 миллион еврогача).
ЕС элчиси Эдуардс Стипрайс таъкидлаганидек: «Ҳукумат иқтисодиётни қутқариш ва кичик ҳамда ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун ўта муҳим чораларни кўрмоқда. Ишонаманки, биз агар биргаликда ҳаракатланиш чораларини кўрсак, катта натижаларга эришамиз. ЕИ томонидан биз қўшимча молиявий ёрдам тақдим этганча, шунингдек, жорий кризисни бартараф қилиш билан боғлиқ аниқ муаммоларни ҳал қилишга фойдаланиш имкони бўладиган пул маблағларини йўналтирганча Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз».
ЕИ чоралари шерик мамлакатларга уларнинг коронавирус инфекцияси ва унинг оқибатлари билан курашини қўллаб-қувватлашга 20 млрд евродан ортиқ миқдорда йўналтирилган TeamEurope (Европа жамоаси) глобал ёрдам дастури натижаси ҳисобланади. TeamEurope ёндашуви ЕИ молиявий ресурсларини, унинг аъзо мамлакатлари ва молиявий институтларини, хусусан, Европа инвестиция банки ва Европа реконструкция ва тараққиёт банкини бирлаштиришдан иборат. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди