Фото: Shutterstock
Тадбиркорлар муаммоларини тезда ҳал этиш, қизиқтирган саволларига жавоб олиши учун янги тизим ишлаб чиқилди.
Энди вақтингизни беҳуда сарфлаб, қоғоз кўтариб юришга ҳожат йўқ. Ҳатто компьютер ҳам керак эмас. Фақат мобил телефон ва Телеграм иловаси бўлса кифоя.
Телеграмда @SektorUzBot қидирувини амалга ошириб сектор хизматларига уланиш мумкин. Тегишли тил танланганидан сўнг Телеграмда рўйхатдан ўтган телефон рақамини тасдиқлаш керак бўлади.
Сўнгра “Сектор раҳбарига мурожаат” тугмаси босилиб, вилоят ва истиқомат қилаётган ҳудуд танланади. Тадбиркорлик субъекти СТИРи ва телефон рақами киритилганидан сўнг мурожаат қолдириш мумкин.
Мурожаат ҳолатини текшириш менюси орқали масаланинг ўрганилиш жараёнини кузатиб бориш мумкин.
Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Абдулла Азизовнинг маълум қилишича, мурожаатлар тўғридан-тўғри порталга бориб тушади. Барча келиб тушган мурожаатлар автоматик равишда тақсимланади.
Бот орқали йўлланган мурожаат қатъий назоратга олиниб, унга ID рақами бириктирилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддати уч иш куни этиб белгиланган. Мазкур тизим Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, сектор ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан юритилади.
“Сектор раҳбарлари ўзларига келиб тушган мурожаатларни кўришади ва тегишли ташкилотларга бу ҳақда маълум қилишади. Ташкилотлар эса бу муаммоларни ўрганиб ҳал қилганидан сўнг бу ҳақда порталга маълумот беради. Умумий назоратни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари амалга оширади. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари вилоят даражасида келиб тушаётган барча мурожаатларни ўрганиши ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига мурожаат қилиши мумкин”, дейди у.
Ушбу тизим синов тариқасида Сирдарё вилоятининг Боёвут ва Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ишга туширилди. Азизовнинг сўзларига кўра, бир ҳафта ичида 300дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди ва бу мурожаатларнинг 90 фоизи бир кунда ҳал этилди.
@SektorUzBot тадбиркорларнинг муаммоларини масофадан ҳал этишга хизмат қилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади