Савдо соҳасидаги аниқ таклифлар, хусусан, икки мамлакат бозорларида талаб катта бўлган маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш кўлами ва ҳажмини кенгайтириш чоралари кўриб чиқилди.
Жорий йилнинг 24 апрель куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов телеконфренцалоқа орқали Россия ҳукумати раҳбари ўринбосари А.Оверчук билан Ўзбекистон-Россия ўртасидаги савдо, инвестиция, саноат кооперацияси ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.
Вазирлик хабарига кўра, томонлар икки мамлакат ўртасидаги сўнги уч йил давомида кўрсаткичлари кескин ўсиб бораётган стратегик ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини юқори баҳоладилар. Шу билан бирга, инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун фойдаланилмаган улкан имкониятлар мавжудлиги, шунингдек ушбу имкониятларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифларни биргаликда ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Таъкидланганидек, нефт-кимё, тоғ-кончилик, энергетика, қурилиш материаллари ва мева-сабзавотни қайта ишлаш соҳаларидаги йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилиш жараёнида турибди.
Янги қатъий келишувлар рўйхатини шакллантириш мақсадида инвестиция ва саноат кооперацияси соҳаларидаги ҳамкорликни янги йўналишларини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди – қўшма савдо ва логистика компаниялари ва мева-сабзавотларни улгуржи-тарқатиш марказларини ташкил қилиш, қишлоқ хўжалиги кластерлари ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари алоҳида кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, савдо шериклик соҳасидаги аниқ таклифлар, хусусан, икки мамлакат бозорларида талаб катта бўлган маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш кўлами ва ҳажмини кенгайтириш чоралари кўриб чиқилди.
Томонлар, шунингдек, жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган қўшма конгресс-кўргазма тадбирларини – Минтақалараро бизнес-форум, Таълим ва Медиа форумларига тайёргарлик кўриш бўйича икки мамлакатнинг тегишли ташкилотлари саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга келишиб олдилар. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди