11:30 / 01.05.2020
3 325

Ўзбекистонда апрель ойидаги инфляция даражаси маълум бўлди

Ўзбекистонда апрель ойидаги инфляция даражаси маълум бўлди
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2020 йилнинг январь-апрель ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 4,4 фоизга кўтарилди. Йиллик даврда эса (2019 йилнинг апрелига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 14,5 фоизни ташкил этди.

2019 йилнинг апрель ойида товарлар ва хизматлар нархлари ой давомида ўртача 0,9 фоизга кўтарилган. 2019 йилнинг январь-апрель ойларида товарлар ва хизматлар ўртача 5,3 фоизга қимматлашган. 2018 йилнинг апрель ойига нисбатан 2019 йилнинг апрель ойида товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 13,7 фоизга ошган.

Ўртача ойлик ИНИ ўсишини ҳисоблаш натижаларига кўра, 2020 йилнинг январь-апрель ойларида ушбу кўрсаткич 1,1 фоизни, 2019 йилнинг шу даврида эса 1,3 фоизни ташкил этган.

Ўтган йилнинг декабрига нисбатан 2019 ва 2020 йилларнинг январь-апрель ойлари давомида умумий ИНИ кўрсаткичлари орасидаги катта тафовут февраль ойида (мос равишда 103,1 фоизга қарши 101,4 фоиз, ёки 1,7 пункт), минимал даражада эса апрель ойида (105,3 фоизга қарши 104,5 фоиз, ёки 0,8 пункт) қайд этилган.

2020 йил апрель ойида йиллик умумий ИНИ ўтган ойнинг шу кўрсаткичига нисбатан 0,9 пунктга кўтарилди (114,5 фоиздан 113,6 фоизгача). Шу билан бирга, ўтган йилнинг апрель ойига нисбатан 2020 йилнинг апрель ойидаги натижа 2019 йилдаги ушбу кўрсаткичга нисбатан 0,8 пунктга баланд бўлди (114,5 фоизга қарши 113,7 фоиз).

Йирик гуруҳлар кесимидаги нархларнинг ўзгаришига кўра, нархлар ва тарифларнинг ошиши бўйича етакчилик ўтган ойлардаги каби озиқ- овқат маҳсулотларига тегишли бўлди. Жорий йилнинг апрель ойида нархлар 3,3 фоизга кўтарилиб, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 0,7 фоиз, хизматлар эса 0,3 фоизга ошган.

Умумий ҳисобда, 2020 йилнинг тўрт ойи давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари даражаси 7,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 2,4 фоиз, хизматлар 1,8 фоизга ошди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда апрель ойидаги инфляция даражаси маълум бўлди