Фото: Картошка ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 май, чоршанба куни «Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади. Бунда, уларнинг асосий фаолият йўналишлари қаторида истеъмол ва уруғлик картошка етиштиришда илғор технологиялар, инновацион ечимлар (ноу-хау) ва ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш, истеъмол ва уруғлик картошкага бўлган ички бозор талабини қондириш, шунингдек, унинг экспортини кенгайтириш бўлади.
М️аълум қилинишича, истеъмол ва уруғлик картошка, жумладан, унинг супер элита, элита авлодларини етиштиришга туманлар ҳамда ҳудудлар ихтисослаштирилади.
1 майдан бошлаб картошка етиштирувчи фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари, шунингдек, картошкачилик кластерлари ва кооперацияларининг уруғлик картошка харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун уларга 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилиши қарорда белгиланган.
Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатга четдан олиб кирилаётган уруғлик картошка божхона божидан озод этилади.
Шу билан бирга, Фанлар академиясининг Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Илмий изланишлар ва инновацион ишланмаларни молиявий қўллаб-қувватлаш, картошка навлари селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Фанлар академияси Биоорганик кимё институти тасарруфидаги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, «Сойлиқ» МФЙ ҳудудида жойлашган 17,2 гектар ер майдони картошканинг маҳаллий навлари бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш мақсадида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти тасарруфига ўтказилади.
Шунингдек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Бурчмулло» давлат ўрмон хўжалигининг «Писком» массиви ҳудудидаги бўш турган ер майдонларида юқори авлодли уруғлик картошка етиштириш йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида 2020 йил 1 ноябрга қадар ҳудудларда in vitro лабораториялари ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг охиларида Президент Шавкат Мирзиёев картошка экиладиган ерларни камида 50 минг гектарга етказиш ва ҳосилдорликни 2 баробар ошириш ҳақида топшириқ берган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади