Bitcoin 78 000 доллардан кейин пасайди, аммо йирик инвесторлар харидни тўхтатмаяпти

Bitcoin (БТК) нархи тўртинчи ҳафта давомида консолидация босқичида қолмоқда. Криптовалюта 74 000 доллар даражасида қўллаб-қувватлашга (суппорт) ва 78 000 – 80 000 доллар оралиғида қаршиликка (ресистансе) дуч келмоқда. Ҳйблокк таҳлилчиларига кўра, кунлик савдоларда нархнинг 78 164 долларгача кўтарилиши кўплаб трейдерлар учун ўз позицияларини зарарсиз ёпиш имконини берган. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
Ликвидлик харитасига кўра, ҳозирда энг катта ликвидлик кластерлари 75 675 ва 75 700 доллар атрофида шаклланмоқда. Бу даражалар Bitcoin нархи учун ўзига хос "магнит" вазифасини ўтаб, яқин вақт ичида бозор ҳаракатини белгилаб бериши мумкин. Мутахассислар ушбу нуқталарда ликвидлик тез суръатлар билан ўсиб бораётганини қайд этишмоқда.
Bitcoin нархи 78 000 доллар даражасидан юқорида мустаҳкамланиб қола олмаган бўлса-да, йирик инвесторлар (китлар) фаоллигини оширган. Blockстреам бош директори Адам Бакк хабар беришича, бир йирик инвестор ТВАП (вақт бўйича ўртача нарх) усулидан фойдаланиб, сўнгги 8,5 кун давомида ҳар куни 450 тадан "арзон Bitcoin" сотиб олмоқда.
Ҳозирги бозор ҳолати фючерс бозоридаги сотувлар босими ва спот бозордаги харидорлар ўртасидаги курашни акс эттирмоқда. Деривативлар орқали амалга оширилаётган сотувлар нархга босим ўтказаётган бўлса-да, спот бозордаги харидорлар ушбу ҳажмни ўзлаштириб, 74 000 долларлик қўллаб-қувватлаш даражасини мустаҳкамламоқда.
Буюртмалар китоби (ордербоок) маълумотлари 77 700 доллардан бошлаб сотувчилар фаоллашганини, 78 000 – 80 000 доллар оралиғида эса таклиф янада ортишини кўрсатмоқда. Бу эса Bitcoin яқин кунларда ушбу нарх оралиғида кучли қаршиликка дуч келишини англатади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!