16:55 / 10.05.2020
5 134

Президент COVID-19 бўйича янги қарор имзолаши кутилмоқда

Президент COVID-19 бўйича янги қарор имзолаши кутилмоқда
Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига шошилинч чоралар кўриш» лойиҳаси амалга оширилади. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, Жаҳон банки томонидан «Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига шошилинч чоралар кўриш» лойиҳасини амалга ошириш учун 30 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли даври билан жами 95,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини ажратиш маъқулланган.

Таъкидланишича, лойиҳа Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришни кўзда тутади.

Хусусан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига лойиҳа доирасидаги маблағлар ҳисобидан ишсизлик бўйича бир марталик нафақаларни манзилли ажратилишини таъминлаш вазифаси юклатилмоқда.

Қарор лойиҳаси билан танишиш, фикр ва мулоҳазаларни билдириш жорий ойнинг 22 санасига қадар давом этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Президент COVID-19 бўйича янги қарор имзолаши кутилмоқда