16:08 / 11.05.2020
2 673

ЕОИИда кузатувчи давлат мақоми халқаро ташкилотлар билан муносабатларга қандай таъсир қилади?

ЕОИИда кузатувчи давлат мақоми халқаро ташкилотлар билан муносабатларга қандай таъсир қилади?
Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлиги тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.
Бош вазир ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоровнинг сўзларига кўра, ЕОИИдаги кузатувчи давлат мақоми халқаро ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда муаммо келтириб чиқармайди.

«Халқаро валюта жамғармаси бўладими, Жаҳон банки бўладими, Осиё тараққиёт банки бўладими, ҳеч қайси халқаро иқтисодий ташкилотлар, молиявий ташкилотлар билан муаммо бўлмайди. Биз бу саволни тўғридан-тўғри берганмиз.

Бир сўз билан айтганда, аввал кузатувчи бўлганимиз билан ҳозир кузатувчи бўлаётганимизнинг орасида принципиал фарқ бор. Биз ҳозир бировдан қочиб ёки бировга қарши бўлиб кузатувчи сифатида иштирок этаётганимиз йўқ. Давлатимизнинг, президентимизнинг ҳозирги ташқи сиёсати - ҳамма билан бир хил, яхши, конструктив алоқада бўлиш.

Тўғридан-тўғри саволлар берганмиз, тўғри жавоблар ҳам олганмиз. Биронта ташкилотдан қандайдир шубҳа ҳам билдирилмаган. Ўйлайманки, хавотирга ўрин йўқ
», - деди Жамшид Қўчқоров.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » ЕОИИда кузатувчи давлат мақоми халқаро ташкилотлар билан муносабатларга қандай таъсир қилади?