19:30 / 13.05.2020
2 461

«Ўзбекнефтгаз» Аи-92 бензин нархини 5000 сўмга туширди

«Ўзбекнефтгаз» Аи-92 бензин нархини 5000 сўмга туширди
Ўзбекистондаги UNG ёқилғи қуйиш шохобчаларида импорт қилинган Аи-92 бензинининг нархи 15 майдан бошлаб 5500 сўмдан 5000 сўмга туширилади. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизматига таяниб, Spot маълум қилди.

Компания томонидан қайд этилишича, бу сўнгги икки ой ичида Аи-92 бензини нархининг учинчи марта тушиши ҳисобланади. Март ойининг охирида мазкур бензин нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга тушган, апрель ойининг охирида эса унинг нархи 5500 сўмга тушганди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинди. Шундан сўнг, 1 майдан дизель ёқилғиси нархи 500 сўмга пасайиб, 6500 сўм қилиб белгиланган. 3 майдан бошлаб эса Аи-80 бензинининг нархи 500 сўмга пасайиб, бир литри 4000 сўмдан сотила бошлаган.

Бундан ташқари, «Ўзбекнефтгаз» компаниясининг UNG бренди остидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида 13 апрелдан бошлаб Аи-91 маркасидаги бензиннинг бир литри нархи 5800 сўмдан 5600 сўмгача пасайтирилган. Шунингдек, дизель нархи 1 мартдан бошлаб 7500 сўмдан 7300 сўмга пасайтирилган, 3 апрелдан бошлаб эса дизель ёнилғиси нархи яна 300 сўмга арзонлаштирилган ҳолда сотувга чиқарилганди.

Апрель ойининг бошида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув кенгаши раисининг ўринбосари Улуғбек Ашуров Ўзбекистонда бензин ва дизель нархи пасайишини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » «Ўзбекнефтгаз» Аи-92 бензин нархини 5000 сўмга туширди