Фото: Президент матбуот хизмати
Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига сафари чоғида Марҳамат туманидаги «Водий ҳамкор агрофирмаси» томонидан ташкил этилган қуёнчилик кластери билан ҳам танишди.
1 гектардан зиёд майдонда ташкил қилинган мазкур кластер жорий йил 1 майдан ишга тушди.
Кооперация усулида 50 та хонадонга қуёнлар тарқатилиб, улардаги одамлар бандлиги таъминланди. Шунингдек, қуён терисини ошлаш ва теридан телпак тикиш цехида 20 та иш жойи яратилади.
Корхонага «Калифорния», «Янги Зеландия», «Фландер», «Рекс» ва «Великан» зотли 1000 бош қуён олиб келинган бўлиб, бир йил давомида улар сони 30 минг бошга етиши кутилмоқда.
Фото: Президент матбуот хизмати
Қуёнчилик кластери томонидан бир йилда жами 3 миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқариш, 150 минг долларлик экспорт қилиш режалаштирилган. Шу ерда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик корхоналари салоҳияти ҳақида маълумот берилди.
- Андижонда чорва кам, гўшт бошқа жойлардан олиб келиняпти. Қуён, парранда, балиқ кўпайтирилиб, гўшти истеъмолга чиқарилса, вилоятда гўшт нархи тушади. Камбағал оилаларга тарқатилиб, кластерлар томонидан қайта сотиб олинса, уларга даромад бўлади. Иқтисодий комплекс ва сектор раҳбарлари шу билан шуғулланиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.
Вилоятда омихта ем ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қуёнчиликни 1 миллион бошга етказиш бўйича топшириқлар берилди.
Фото: Президент матбуот хизмати “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди