«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва «Ишчи гуруҳ» аъзолари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюриб, завод мутахассислари ҳамда заводни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширувчи гуруҳ билан учрашди. Бу ҳақда АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Маҳсулотларни ички ва экспорт бозорларида сотиш, хом ашё базасини аниқлаш ва таъминлаш, лойиҳанинг техник ва иқтисодий кўрсаткичлари, нефть нархидаги ўзгаришларнинг турли вариантлари бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари, шунингдек заводни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш инвестиция лойиҳасини қайтариш масалалари кўриб чиқилди.
Заводни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида АИ-91, АИ-93, АИ-95 маркали юқори октанли бензин ишлаб чиқариш ва АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш, шунингдек тўлиқ Евро-5 талабларига жавоб берадиган дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришга ўтиш кутилмоқда.
Бошқарув раиси ва «Ишчи гуруҳ» аъзолари ташриф давомида заводнинг асосий ишлаб чиқариш объектларини кўздан кечиришди ва режалаштирилаётган янги технологик қурилмаларнинг қурилиши жойи билан танишди.
Ташриф якунида инвестицион лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш учун тақдимотни тайёрлаб топшириш, шунингдек, FEED лойиҳасини, шу жумладан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун имтиёзли кредит шартлари бўйича таклифларни ўрганиш ва жорий этиш бўйича топшириқлар берилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди