
Хитойнинг Ланьчжоу шаҳридан 25 та 40 футли контейнерларда экспорт юки ортилган поезд Ланьчжоу—Қашғар—Иркештом—Ўш—Андижон—Тошкент—Мари йўналишида 5 июнь, жума куни мультимодал транзит ташувни амалга ошириш учун йўлга чиқди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Таъкидланишича, мазкур йўналиш бўйлаб мультимодал юк ташувларини йўлга қўйиш Ўзбекистон—Қирғизистон—Хитой автомобиль коридори имкониятларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишларнинг натижасидир.
«Ланьчжоу—Қашғар—Иркештом—Ўш—Андижон—Тошкент—Мари» йўналиши бўйлаб илк мультимодал транзит юк ташуви 2020 йилнинг май ойида амалга оширилган. Йўналиш бўйлаб юк ташуви «темир йўл транспорти — автомобиль транспорти — темир йўл транспорти» схемасида ташкил этилган.
«Илк жараённинг ўзиёқ Ўзбекистон—Қирғизистон—Хитой автомобиль коридори имкониятлари ниҳоятда катта эканлигини намойиш этди.
Бошқа давлатлар юкларини жалб қилган ҳолда бу каби мультимодал ташувларни ташкил этиш бир нечта давлатларнинг халқаро транспорт ва савдо тизимларига, муваффақиятли интеграциясига хизмат қилади», — дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар