
Давлат статистика қўмитаси январь-май ойларида Ўзбекистонга импорт қилинган машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 755,4 млн доллар сарфланган. Автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари учун 411,4 доллар тўланган.
Шунингдек, автомобиллар, асосан йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автоуловлар (10 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) 205,9 млн долларга тушган. Саноат учун махсус бўлмаган машиналар ва уларнинг деталларига 578,8 млн доллар сарфланган.
Электр алоқаси, овозни ёзиш ва эшиттириш аппаратуралари ва ускуналарига 253,3 млн доллар кетган бўлса, электр машиналари, аппаратлар, асбоблар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари 249,5 млн долларга тушган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.