Куз-қиш мавсумида ўзбек сўмининг валютага нисбатан қадрсизланмаслиги имкониятлари ҳақида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар қилади Sputnik Ўзбекистон.
МБ раисининг айтишича, жаҳон иқтисодиётидаги вазиятнинг ёмонлашуви, валюта тушумлари камайиши ва ташқи савдо алоқалардаги ҳажмнинг пасайиши аксарият давлатлар миллий валюталари қадрсизланиши фонида шаклланиб борди.
"Мана бугунги кунда АҚШ доллари ҳам 8,2% миқдорида қадрсизланяпти. Бизнинг сўмимизни алмашинув курси ҳам худди шу девальвацион фон шароитида ўзини тебранишини амалга ошириб борди. Апрел ойидаги кескин тебраниш - қарийб 6% атрофидаги қадрсизланишдан кейин, май-август ойларида сўм курси нисбатан барқарор тебранаётганини кузатаяпмиз", - дея тушунтирди Нурмуратов.
Таъкидланишича, умуман, охирги 7 ой давомида умумий девальвация даражаси 8% атрофида шаклланди.
МБ валюта курси бўйича прогноз беришдан йироқ, лекин таҳлиллар ва кузатувлар сўм курси "жиддий тебранишларсиз шаклланишидан далолат бермоқда", дейди Нурмуратов.
"Келгусида биз валюта курсини ўзини фундаментал трендига яқин даражада шаклланишини ва реал эффектив алмашув курсида жиддий тебранишлар рўй бермаслигини кутмоқдамиз", - дея аниқлик киритди у. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди