10:30 / 10.10.2020
2 035

Марказий банк 300 млн доллар миқдоридаги валюта захираси қандай мақсадга йўналтирилиши мумкинлигини маълум қилди

Марказий банк 300 млн доллар миқдоридаги валюта захираси қандай мақсадга йўналтирилиши мумкинлигини маълум қилди
Марказий банк жорий йилнинг 9 ойидаги ички валюта бозоридаги ҳолат ва 2020 йил якунига қадар кутилаётган тенденциялар юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, сўнгги икки ой давомида карантин билан боғлиқ чекловларнинг юмшатилиши ҳамда иқтисодий фаолликнинг аста-секинлик билан тикланиб бориши таъсирида ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талабнинг нисбатан юқори даражада бўлиши кузатилди. Бу асосан карантин шароитларида қондирилмаган талабнинг маълум бир кечикиш орқали юзага чиқиши билан изоҳланган.

2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан жами 10,7 млрд. долларлик хорижий валюта сотиб олинди.

Мазкур даврда ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 7,0 млрд. долларни ташкил этиб, қолган 3,7 млрд. долларлик талаб эса Марказий банкнинг интервенциялари ҳисобига тўлиқ қондирилди”, - дейилади маълумотда.

Таъкидланишича, ҳисобот даврида ички валюта бозоридаги Марказий банкнинг интервенциялари олтин-валюта захираларининг нейтраллиги тамойилига асосланган ҳолда, маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган олтин миқдори доирасида амалга оширилди.

Марказий банк келгуси октябрь-декабрь ойлари давомида ҳам ушбу тамойилга асосан ички валюта бозорига интервенцияларни амалга ошириб боради. Бунда ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талабнинг сезиларли даражада ошиши кузатилган ҳолатларда, заруриятга қараб, йил бошидан олтин хариди ва амалга оширилган интервенция операциялари ўртасидаги тафовутдан ҳосил бўлган 300 млн. доллар миқдоридаги валюта захираси ҳам ушбу мақсадларга йўналтирилиши мумкин”, - дея маълум қилди Марказий банк.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий банк 300 млн доллар миқдоридаги валюта захираси қандай мақсадга йўналтирилиши мумкинлигини маълум қилди