09:15 / 03.11.2020
3 795

Қўмитанинг «иштаҳаси уйғонди»: у янги йиғим ундирмоқчи


Қўмитанинг «иштаҳаси уйғонди»: у янги йиғим ундирмоқчи
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тайёрланган ва Монополияга қарши курашиш қўмитасига (project.gov.uz орқали) юборилган «Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини янада ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармон лойиҳаси кўриб чиқилиб, тегишли тартибда лойиҳага таклиф ва эътирозлар юборилди. Бу ҳақда МҚКҚ ахборот хизмати хабар берди.

Фармон лойиҳасида 2021 йил 1 январдан бошлаб, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликларидан йиллик умумий даромадининг 0,5 фоизи миқдорида йиғим ундирилиши, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликларидан ундириладиган йиғимлардан тўлиқ ҳажмдаги тушумлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилиши кўрсатилган.

Фармон лойиҳасига илова қилинаётган Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган Стратегиясининг 4-бўлими ҳамда «Йўл харитаси»нинг 129-бандида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида «Ўзчорвасуғурта» суғурта фондини ташкил этиш кўрсатилган.

«Фермер ҳўжаликлари тўғрисида»ги Қонунга асосан фермер хўжалиги пул муомаласини юритиш ҳамда пул маблағларини сақлаб туриш учун банк муассасасида ҳисобварақлар очиш ва бу маблағларни эркин тасарруф этиш ҳуқуқига эга. Фермер хўжалигининг ҳисоб-китоб варағидан маблағларни фақат фермер хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ёки суднинг қарорига биноан ҳисобдан чиқариш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қўмитанинг «иштаҳаси уйғонди»: у янги йиғим ундирмоқчи