07:00 / 09.11.2020
2 198

2020 йилда бюджет прогнозини бажариш учун тадбиркорлардан 823 млрд сўм ортиқча солиқ ундирилган

2020 йилда бюджет прогнозини бажариш учун тадбиркорлардан 823 млрд сўм ортиқча солиқ ундирилган
Ўзбекистонда бюджет прогнозини бажариш учун солиқ инспекциялари томонидан биргина 2020 йилнинг ўзида 18 мингга яқин тадбиркордан 823 миллиард сўм ортиқча тўлов ундирилган. Бу ҳақда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида ташкил этилган коррупция масалаларига оид идоралараро йиғилишда маълум қилинди, деб хабар беради «Дарё» нашри.

Ортиқча тўловларга асосан Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Фарғона, Тошкент, Жиззах, Наманган, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида йўл қўйилган.

2019 йил 30 декабрдаги Президент қарорида ортиқча ундирилган солиқ суммаси қайта молиялаштириш ставкаси баробарида фоиз тўлаган ҳолда қайтарилиши белгиланган бўлса-да, 3 456 та тадбиркорлик субъектига 2,2 миллиард сўмлик пенялар тўлаб берилмаган. Пандемия муносабати билан берилган имтиёзлар ҳам тўлиқ қўлланилмасдан, ҳозиргача 2 747 та субъектга қўйилган 5,5 миллиард сўмлик инкассо топшириқномалари чақириб олинмаган. Бу асосан Фарғона, Тошкент, Наманган ва Сирдарё вилоятларига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 30 декабрда «Ўзбекистон Республикасининг ‘2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисидаъги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаган. Унга кўра, 2020 йил 1 январдан ўрнатиладиган тартиб бўйича ортиқча ундирилган солиқ суммаларни Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган ставкада фоизлар тўлаган ҳолда қайтариши қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади:
  • республика бюджетига ўтказилган солиқлар бўйича — республика бюджети ҳисобидан;
  • Қорақалпоғистон республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари, туман ва шаҳарлар бюджетларига ўтказилган солиқлар бўйича — тегишли маҳаллий бюджетлар ҳисобидан;
  • бюджет тизими бюджетлари ўртасида тақсимланган солиқлар бўйича — тегишли бюджетлар ҳисобидан уларга ажратмалар меъёрига мутаносиб равишда амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 2020 йилда бюджет прогнозини бажариш учун тадбиркорлардан 823 млрд сўм ортиқча солиқ ундирилган