
Фото: customs.uz
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Янги божхона йиғимлари ставкалари қуйидагиларни назарда тутади:
- давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган пулли хизматлар турларини кенгайтириш ҳамда қатъий белгиланган божхона йиғимлари ставкалари белгиланади;
- рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимлари бекор қилинади ва улар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади;
- товарларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” ва “божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш” божхона режимларида расмийлаштирганлик учун божхона йиғими ставкалари пасайтирилади;
- божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғими жорий этилади.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар