Бухородаги ёнғиндан кейин "Қуръон" китоби бутун ҳолда сақланиб қолди (видео)

3 октябрь куни Бухородаги «Карвон» бозорида юз берган ёнғиндан кейин эътиборни тортган ҳолат қайд этилди. Кучли ёнғин оқибатида бозор ҳудудидаги кўплаб буюмлар ёниб, жиддий зарар етган.
Бироқ ёнғиндан кейин олинган кадрларда ёнган буюмлар орасида Қуръон китоби зарар кўрмай, бутун ҳолда сақланиб қолгани кўринади.
Кадрларда атрофдаги буюмлар ёнғиндан зарарлангани, айримлари эса кулга айлангани акс этган. Шу билан бирга, Қуръон китоби деярли шикастланмаган ҳолда қолгани кўпчиликнинг эътиборини тортди.
Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда ҳам турли фикрларга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар китобнинг ёнғиндан кейинги ҳолатига эътибор қаратиб, буни ҳайратланарли ҳолат сифатида баҳоламоқда.






























Изоҳлар 0
…