Ўтган ҳафта давомида, яъни 23 – 29 ноябрь кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 1 190,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 10,6% га камдир. Бунда сотувларнинг 87,4% - биржа савдолари, 2,6% - кўргазма-ярмарка савдолари, 9,5% - электрон давлат харидлари ва 0,6% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 432,5 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг 22,7 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Цемент
Қурилиш мавсуми якунланганлигига қарамасдан цемент бозори нархларни бироз ўсишни намоён этишни давом эттирмоқда. Ҳафта давомида биржа савдоларига 152 456,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 141 923,0 тоннаси, яъни 93,1% сотилди.
Шу билан бирга, биржа савдоларига қўйилаётган цемент ҳажмини пасайганлиги сабабли, унинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари ҳам аввалги ҳафтага нисбатан деярли 1,5 маротаба пасайиб, 28,4 минг тоннани ташкил қилди.
Натижада, кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 512,0 минг сўмдан 539,1 минг сўмгача, яъни 5,3% га кўтарилган.
Бензин
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 24 338,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 20 273,3 тоннаси, яъни 83,3% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 52 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача бошланғич нархлари бир тоннаси учун 5 294,0 минг сўмдан 5 490,3 минг сўмгача ёки 3,7 % га ўсди. Шу муносабат билан, АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача кунлик нархи ҳам бир тонна учун 5 325,1 минг сўмдан 5 557,1 минг сўмгача ёки 4,4% га кўтарилди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 5 476,8 минг сўмни, АИ-91 – 6 203,9 минг сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди