10:46 / 08.12.2020
4 046

S&P Ўзбекистон рейтинг прогнозини «салбий» деб баҳолади

S&P Ўзбекистон рейтинг прогнозини «салбий» деб баҳолади
Фото: «Trend.az»
S&P Global Ratings халқаро кредит рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг узоқ ва қисқа муддатли суверен кредит рейтинги бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон суверен кредит рейтинги «BB-» (рейтинг прогнози: «салбий») даражасида сақланиб қолинган.
Ушбу прогноз ҳукуматнинг ташқи қарзи тез суръатларда ўсишда давом этиши мумкинлигини акс эттиради.

S&P прогнозига кўра, келгусида қуйидаги сабаблар рейтингларнинг янада ёмонлашишига олиб келиши мумкин:
  • ўрта муддатларда иқтисодий ўсиш ва тўлов балансининг жорий ҳисоби тушумларининг ортиши натижасида ташқи қарз, жумладан, давлат қарзи ўсиш суръати секинлашса;
  • Ўзбекистоннинг глобал иқтисодиётга интеграциялашуви ва давлат корхоналари ислоҳоти иқтисодиёт ўсиш салоҳиятининг ва давлат корхоналари молиявий аҳволи яхшиланишига олиб келса;
  • бюджет тушумларининг базаси ва экспорт таркиби диверсификация қилинса.

Агентликнинг таъкидлашича, мамлакатнинг ташқи иқтисодий мавқейи рейтинглардаги таққосланиши мумкин бўлган мамлакатларга нисбатан етарлича кучли бўлиб қолмоқда. Ҳукуматнинг соф қарзи пастлигича қолмоқда ва рейтинглар даражасини сақлаб турибди.

Шунингдек, ҳисоботда ҳукумат ислоҳотларни амалга ошириш ва вазифаларни бажариш борасида муваффақиятга эришгани, аммо ривожланишни паст даражадан бошлашга мажбур бўлганлиги айтилган.

Аввалроқ давлатнинг жами қарзи 2021 йил охирига бориб 28,4 миллиард долларга етиши прогноз қилинган эди. Ўсиш динамикасига қарамай, давлат қарзи ўртача даражада, макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада (60 фоиз атрофида) сақланиб қолмоқда.

2020 йилда давлат қарзининг ўсиши (кутилган 22,8 миллиард долларга ёки ЯИМнинг 39 фоизи) коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини бартараф этиш учун қўшимча бюджет харажатларини молиялаштириш учун жалб этилган. Ушбу мақсадлар йўлида Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » S&P Ўзбекистон рейтинг прогнозини «салбий» деб баҳолади