22:43 / 12.03.2021
2 675

Ўзбекистонда кредит ва хорижий валютага бўлган талаб деярли бутунлай тикланди

Ўзбекистонда кредит ва хорижий валютага бўлган талаб деярли бутунлай тикланди
Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистонда кредит ва хорижий валютага бўлган талаб босқичма-босқич тикланиб бормоқда.

2021 йил январь—февраль ойларида тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ҳажми 18,8 триллион сўмни ташкил этди (2020 йилнинг шу даврида 18,7 триллион сўм бўлган). Хорижий валюта хариди 1,72 миллиард долларни ташкил этиб, қарийб карантиндан олдинги давр кўрсаткичи (1,77 миллиард доллар)га тенг бўлди.

Февраль ойида товар-хом ашё биржасидаги умумий айланма январь ойига нисбатан 26,5 фоизга ва 2020 йилнинг мос ойига нисбатан 1,6 баробарга кўпайди. Банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган транзакцияларнинг умумий сони ҳам февраль ойида январь ойига нисбатан 19,6 фоизга ошди.

Ташқи талабнинг тикланиб бориши шароитида январь—февраль ойларида экспорт тушумлари (олтинни ҳисобга олмаганда) 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 8 фоизга ўсиб, 1,4 миллиар долларга етди. Бунда, февраль ойида экпортдан тушумлар 743 миллион долларни ташкил этиб, январь ойига нисбатан 13 фоизга ўсди.

Трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича тушумлар январь—февраль ойларида 892 миллион долларни ташкил этди — бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга кўп.

Қайд этилишича, ушбу омиллар ички валюта бозорида таклифни қўллаб-қувватлашга хизмат қилди ва натижада миллий валюта алмашув курси нисбатан барқарор шаклланиб, 2021 йил 1 март ҳолатига девальвация даражаси йил бошига нисбатан 0,6 фоизни ташкил этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда кредит ва хорижий валютага бўлган талаб деярли бутунлай тикланди