Тошкент вилоятида ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан амалиётга кенг татбиқ этиб келинаётган янги ғоялар, бир қатор ташаббус ва лойиҳалар юқори самара бермоқда. Буни биргина Оҳангарон шаҳри мисолида яққол кўришимиз мумкин.
Оҳангарон шаҳрида бугунги кунда жами 2 423 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган бўлса, улардан 1 531 нафари яъни 63,18 фоизи 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.
Тузилган “Манзилли режа” ва “Йўл харитаси” лойиҳаларига кўра 2021 йилда ҳудуддаги ишсиз ёшларнинг 58 нафарини иш билан таъминлаш режалаштирилган.
Жорий йилнинг ҳозирги даврига қадар эса Оҳангарон шаҳар 4-сектор раҳбари ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида 10 нафар йигит–қизларнинг бандлиги таъминланди.
Шунингдек, 2 нафар ишсиз ёшларга тадбиркорликларини йўлга қўйишлари учун тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олишга кўмаклашилди.
Бундан ташқари, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларда мотивация уйғотиб, касбий кўникмалар шакллантириш, психологик, ҳуқуқий, тиббий ва молиявий кўмак бериш учун маслаҳат марказлари ташкил этилди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, бугунги кунгача 2 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ижтимоий кўмак берилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.
- 4-сектор раҳбари кўмагида “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилганман, -дейди, Оҳангарон шаҳар Қўрғон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Санобар Абдуҳакимова. Жорий йил сектор раҳбари А.Мўминов томонидан чорвачилик қилишимиз учун тижорат банкларидан имтиёзли кредит олишимизга кўмаклашилди. Ушбу кредит маблағлари эвазига ҳозирда 2 та қора мол олиб, боқяпмиз. Бундан ташқари бугун 4-сектор ходимлари томонидан оиламизга электр печ совға қилинди. Эндиликда ушбу печ ёрдамида уйда турли ширинликлар тайёрлаб, рўзғоримизга даромад олиб кирамиз.
- Аёл меҳнат билан банд бўлса, аввало, оиласининг ижтимоий-иқтисодий таъминотига муносиб ҳисса қўшади, жамиятга ҳам фойдаси тегади-дейди, Оҳангарон шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Анвар Мўминов. Шу боис хотин-қизларни касбга йўналтириш, ишга жойлаштириш, фаол меҳнат қилишига шароит яратиб беришга катта эътибор қаратяпмиз.
Жорий йил сектиримизга инвестиция дастурига биноан умумий қиймати 2,3 трлн сўмга тенг бўлган 33 та лойиҳаларни амалга ошириб, 2 043 нафар янги иш ўринларни яратишни режалаштирганмиз.
Мухтасар айтганда, бугун Оҳанганрон шаҳрида ёшлар ва аёлларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш учун 4-сектор раҳбаритомонидан амалий ишлар давом эттирилмоқда. Бу эса аҳолининг реал даромадларини ошириб, фаровонлигини таъминлашга хизмат қилаётганлиги билан янада аҳамиятлидир.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”