Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича видеоселектор ўтказмоқда. Давлат раҳбари соҳа ривожига ажратиладиган маблағ бўйича маълумот берди. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилмоқда.
— Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун 500 миллион доллар берилади. Бу жуда катта маблағ. Пулни мақсадли ва режали сарфлаш лозим.
Ҳокимлар, ўз устингизда ишлашни билмайсиз. Президентнинг жамоасида ишлаган одам ё аравани тортади, ёки кетади. Бу ҳам мардлик! — деди давлат раҳбари.
Президент йиғилиш давомида мутасаддилардан қуруқ ваъда бермаслик ва вазиятга реал қарашни талаб қилди.
— Бугун сўзга чиққан одамлар «бажараман» демасдан, вазиятга реал қарасин. Ҳар бир вазир ватанпарвар бўлиб, ажратилган маблағни ҳалол-пок, режали, ақл билан сарфласа ривожланиш бўлади.
Мана шу йиғилишда қатнашаётган энг кичик раҳбарлар ҳам ҳалол ишласа, барака бўлади. Биз кўплаб соҳаларга инвестиция олиб келмоқдамиз. Аммо хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун ички имкониятларимиз етарли, — деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари хизмат кўрсатишга ажратиладиган маблағ қайси соҳаларга йўналтирилишини маълум қилди.
— Туман ва шаҳарларнинг маблағлардан самарали фойдаланишига қараб, 1 сентябрдан кейинги 150 миллион долларни ажратамиз.
Бундан ташқари, Мирсоатов (Миллий банк) 28 та йирик ва ўрта шаҳарларда туризм, транспорт, тиббиёт, таълим объектлари, йирик савдо комплексларини ташкил этиш учун, шу йилнинг ўзида қўшимча 200 миллион доллар маблағ жалб қилади.
Демак, бюджетдан ва банклар томонидан қўшимча ажратиладиган маблағ жами 500 миллион доллар ёки 5,5 триллион сўмни ташкил этади, — деди давлат раҳбари. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?