
Давлат солиқ қўмитаси ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш ахборот тизимидаги ўзгаришлар ҳақида хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йил 23 апрелдан бошлаб солиқ базасини тузатиш учун асос бўлувчи ҳолатлар юзага келганда, солиқ тўловчилар қўшимча ёки тузатилган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириши мумкин.
Солиқ солинадиган базани камайтиришга қаратилган тузатишлар киритиш, охирги 12 ой давомида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура кўрсаткичларига тузатиш киритувчи манфий кўрсаткичлар билан расмийлаштирилган қўшимча ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш орқали амалга оширилади.
Шунингдек, солиқ тўловчиларга 2021 йил 29 апрель соат 00:01дан 30 апрель соат 23:59гача охирги 12 ой давомида у ёки бу сабабга кўра ўз вақтида расмийлаштирилмаган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш имконияти берилади.
Бунда солиқ тўловчиларнинг зиммасига солиқ базаси ва ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатишлар киритилгани ҳисобига аввал тақдим этилган солиқ ҳисоботларига ўзгартиришлар киритиш мажбурияти юклатилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар