17:09 / 17.05.2021
2 807

Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси 10 600 сўмга қадар кўтарилди


Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 17 май, душанба куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини кўтарди, деб хабар бермоқда Spot.

Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 500 сўмга сотиб олишни, 10 600 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Хусусан, UzNews долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банкларни келтирди:
  • «Анор банк»: сотиб олиш — 10 535, сотиш — 10 600;
  • Asia Alliance Bank: сотиб олиш ­­— 10 520, сотиш — 10 600;
  • НБУ: сотиб олиш — 10 520, сотиш – 10 600;
  • Orient Finans Bank: сотиб олиш — 10 500, сотиш — 10 600;
  • «Савдогар банк»: сотиб олиш — 10 510, сотиш — 10 605;
  • UzAgroExportBank: сотиб олиш — 10 500, сотиш — 10 605.
Бунга қадар у февраль ойида юқори нархда — 10 590 сўмдан сотилганди.
Марказий банк февраль ойи ўрталаридан бошлаб доллар курсини аввалгидек ҳар ҳафта эмас, ҳар иш куни эълон қилиб бормоқда. 12 май куни эълон қилинган маълумотга кўра, айни пайтда долларнинг қиймати 10 550,84 сўмни ташкил қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси 10 600 сўмга қадар кўтарилди