14:16 / 28.05.2021
3 087

Қўчқоров пандемия шароитида Ўзбекистон иқтисодий ўсишининг асосий сабабларидан бирини айтди


Коронавирус пандемияси бошланишидан олдин Ўзбекистонда олиб борилган ислоҳотлар мамлакатга ижобий иқтисодий ўсишни таъминлашга имкон берди. Бу ҳақда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров айтиб ўтди.

«Пандемияга қарамай, биз эришган иқтисодий ўсиш пандемия бошланишидан олдин амалга оширилган ислоҳотларнинг натижасидир», деди Қўчқоров кеча Тошкентда бўлиб ўтган хусусийлаштириш бўйича халқаро конференцияда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил якуни бўйича Ўзбекистон иқтисодиёти 2019 йилга нисбатан 1,6 фоизга ўсди. Пандемиянинг салбий таъсирига қарамай, 2020 йилда давлат бюджети даромадлари 128,7 триллион сўм прогнозга нисбатан 132,9 триллион сўмни ташкил этди. Даромадлар 2019 йилга нисбатан 20,8 трлн сўмга ўсди.
 
Қўчқоров пандемия иқтисодий сиёсат кун тартибига бир қатор жиддий ўзгаришлар киритганини таъкидлади. Натижада, 2020 йилнинг дастлабки уч чорагида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш ва пандемияга қарши курашиш бўйича иқтисодий чоралар билан банд эди.

Шунга қарамай, вазирнинг сўзларига кўра, ҳукуматда «давом эттириладиган қатъий ислоҳот дастури мавжуд».
«Мамлакат раҳбарияти айнан иқтисодий ислоҳотлар иқтисодий ўсиш, одамлар фаровонлигини юксалтириш ва камбағалликни камайтириш учун асос бўлади, деб ҳисоблайди. Бизнинг олдимизда иқтисодий ўсиш ва аҳоли жон бошига ЯИМни ошириш бўйича жуда катта вазифалар турибди», деди Қўчқоров.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қўчқоров пандемия шароитида Ўзбекистон иқтисодий ўсишининг асосий сабабларидан бирини айтди