08:23 / 11.06.2021
3 486

Марказий банк: «Ўзгарувчан об-ҳаво гўштнинг нархи ошишига таъсир қилиши мумкин»


Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилиши бўйича маълумотномаси эълон қилинди.
Унга кўра, 2021 йилнинг май ойида йиллик инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этиб, апрель (10,7 фоиз) ойига нисбатан бироз тезлашган. Бунга озиқ-овқат товарлари гуруҳида нархлар ўсишининг апрелдаги 13,6 фоиздан 14,4 фоизгача тезлашиши инфляцияни оширувчи асосий омиллардан бўлган.

Мазкур гуруҳдаги товарлар нархлари ўзгаришига, бир томондан, жаҳон бозорида ўсимлик ёғи, шакар ва гўшт маҳсулотлари нархларининг сезиларли даражада ошиши сабаб бўлган бўлса, иккинчи томондан, қиш—баҳор мавсумида кузатилган ўзгарувчан об-ҳаво шароитларида мева ва сабзавотлар ҳосилининг кечикиши ҳамда аввалги йилларга нисбатан кам бўлиши кутилаётганлиги таъсир кўрсатган.

Марказий банк келгусида гўшт маҳсулотлари ва сабзавотлар нархи ошиши хатари мавжудлигини келтириб, бунинг сабаби сифатида об-ҳавони келтирган.

«Йил бошидан бери кузатилаётган ўзгарувчан об-ҳаво шароитлари (дала ва яйловларда сув ресурсларининг камлиги) чорва озиқаси нархларига ва такрорий сабзавот экинларини экиш жараёнига таъсир кўрсатиб, гўшт маҳсулотлари ва сабзавотлар нархларига оширувчи босим кўрсатиши мумкин», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий банк: «Ўзгарувчан об-ҳаво гўштнинг нархи ошишига таъсир қилиши мумкин»