20 июн куни «J.P. Morgan» инвестиция банки «Ўзбекистоннинг қуёш каби кўтарилиши» номли таҳлилий ҳисоботини эълон қилди.
Унга кўра, республика сўнгги 20 йил ичида Ўрта Осиё, Шарқий Европа, Яқин Шарқ ва Африка (CEEMEA) мамлакатлари орасида юқори ва барқарор ўсиш суръатига эриша олган саноқли мамлакатлардан бири бўлган.
Ҳисоботда Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 8,1 фоиз, 2022 йилда 6,3 фоиз ўсишга эришиши прогноз қилинган. Жорий йилги иқтисодий ўсишга асосан қурилиш ва саноат тармоқлари ҳисса қўшади.
Қайд этилишича, 2016 йилдан кейин давлат қарзи тез суръатлар билан ўсиши кузатилса-да, бюджет қонуни билан давлат қарзининг энг юқори миқдори (ЯИМга нисбатан 60 фоиз) белгилангани ва давлат қарзининг 60 фоизга етиши эҳтимоли пастлиги қайд этилган.
Кенгайиб бораётган жорий операциялар ҳисоби тақчиллигининг асосий сабаби сифатида иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга қаратилган чоралар кўрсатилмоқда.
«J.P. Morgan» прогнозларига кўра, олтин нархи 2022 йилга бориб 1 минг 350 долларгача тушиши мумкин. Шу сабабдан, Ўзбекистон жорий операциялари ҳисоби тақчиллиги 2021 йилда ЯИМга нисбатан 4,5 фоизни, 2022 йилда ЯИМга нисбатан 8,5 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.
Таъкидланишича, республика суверен халқаро облигациялари нархлари макроиқтисодий ҳолатнинг яхшиланаётганини акс эттиради. Бироқ ички капитал бозори кўламини кенгайтириш, даромадлилик эгри чизиғини узайтириш зарурати ва норезидентлар учун мавжуд чекловлар ҳам қайд этилган бўлиб, 2022 йилдан ички капитал бозорида ўзгариш кутилаётгани таъкидланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»