Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари ҳозирги мураккаб пандемия даврида ва ундан кейинги оғир шароитда тадбиркорликни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш зарурлигини қайд этди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
«Тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда жойларда тадбиркорлик ривожига тўсқинлик қилаётган кўплаб тизимли муаммоларни муҳокама қилиб олдик. Куни кеча 60 га яқин ташаббус ва таклифларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаб бердим. Ҳар куни камида 2 тадан қарорларга имзо қўйиб беряпман.
Йирик лойиҳаларни инфратузилмага улаш, туризм, умумий овқатланиш ва экспорт қилувчи корхоналарга имтиёзлар бериш, қўшилган қиймат солиғи тизимини соддалаштириш, индукцион печлар бўйича тақиқларни бекор қилиш каби масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.
Ушбу берилган имтиёз ва енгилликлар ҳозирги мураккаб пандемия даврида ва ундан кейинги оғир шароитда биз учун иқтисодиётнинг драйвери ҳисобланган тадбиркорликни мутлақо янги босқичга олиб чиқиши зарур.
Шу боис вилоят, туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари ҳам худди шу ‘темпда’ ишлаши, ўз фаолиятини янгича иш тизими асосида йўлга қўйиб, ҳар куни тадбиркорлар билан учрашиб, қарорлар ижросини таъминлаши, амалий муаммоларини ҳал қилиб бориши керак. Айтилган ташаббуслар ҳар бир тадбиркорга етиб бориши, амалда бажарилиши, улар ўз фаолиятида бунинг натижасини, албатта, ҳис этишлари шарт.
Умуман, ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими очиқ мулоқот орқали тадбиркорларга берилган ишончни оқлаши учун уч кун муддатда ўзининг ҳафталик иш режасини ишлаб чиқиб, маҳаллий кенгашларда тасдиқлатиши зарур», — деди Шавкат Мирзиёев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди