20:08 / 17.02.2015
6 543

Яқин беш йил ичида дунё бўйича қаҳвага талаб 25 фоизга ошади

Яқин беш йил ичида дунё бўйича қаҳвага талаб 25 фоизга ошади

Дунё борган сари кўпроқ қаҳва истеъмол қилмоқда. Бу ҳақда Халқаро қаҳва ташкилоти ижрочи директори Роберто Сильва фикр билдирган.

“Қаҳва истеъмоли ошиб бормоқда, чунки Ҳиндистон, Хитой ва Лотин Америкасида ғарбга тақлид қилиш кучайиб бормоқда”, деб маълум қилди Роберто Сильва.

У қопланган қаҳва донларига талаб ҳозирги 141,6 млн қопдан (Бундай қопларнинг ҳар бирининг оғирлиги 59,8 кг) 2020 йилда 175,8 млн қопгача етишини ва бу дунё бўйича қаҳва истеъмоли яқин беш йил ичида 25 фоизга ошиши билдиришини таъкидлади.

Нашр бундай башорат қаҳвани етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар ортида пайдо бўлганига эътиборни қаратмоқда. Аввалроқ Бразилиядаги қурғоқчилик ўтган йили қаҳва ҳосилининг камайишига сабаб бўлгани маълум қилинганди. Қурғоқчилик оқибатида бу мамлакатда 2015 йилда олинадиган қаҳва ҳажми 40 млн қопни ташкил қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия айни пайтда ҳам қаҳва етиштириш бўйича дунёда етакчи мамлакат ҳисобланади.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Яқин беш йил ичида дунё бўйича қаҳвага талаб 25 фоизга ошади