Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Бухоро вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари вилоят саноати учун келгуси йиллар «кескин бурилиш даври» бўлишини таъкидлаб ўтди.
— Келгуси йилларда Бухорода жами 8 миллиард долларлик 5 мингта лойиҳа амалга оширилиб, 100 минг янги иш ўринлари яратилади.
Бунда, энг аввало, саноатнинг стратегик тармоқларида хом ашёни чуқур қайта ишлашга қаратилган 5 та «мега лойиҳа» амалга оширилади, — деди Шавкат Мирзиёев.
Таъкидланишича, Қоракўл туманида қиймати 2,7 миллиард долларлик, йилига 1,3 миллиард куб метр газни қайта ишлайдиган газ-кимё комплексини барпо этиш лойиҳаси бошланади.
Бу лойиҳа доирасида, энг замонавий технологиялар асосида, йилига 770 минг тонна полимерлар ишлаб чиқарилади.
Ушбу корхонанинг атрофида саноат кластери ташкил этилиб, унда қурилиш материаллари, кимё, енгил саноат, электротехника, автомобилсозлик ва бошқа маҳаллий саноат тармоқлари учун, 100 дан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Шу орқали, Қоракўл, Олот, Жондор ва Пешку туманларида 3 мингта доимий иш ўрни яратилиб, йилига 110 миллион долларлик маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди