Ноябрнинг иккинчи ярмида сархил мева-сабзавотлар юкланган биринчи “Агроэкспресс” поезди Тошкентдан Москвага йўл олди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов россиялик журналистларга берган интервьюсида маълум қилди.
“Дастлабки рейс ноябрнинг иккинчи ярмига режалаштирилган, ҳаммамиз ўзига хос воқеа гувоҳига айланамиз деб ўйлайман”, – деди у.
Умурзоқовнинг маълум қилишича, “Агроэкспресс” лойиҳасининг барча тафсилотлари Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетниковнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида муҳокама қилинган.
“Учрашув ва муҳокамалар доирасида “Агроэкспресс” лойиҳасини амалга оширишнинг барча ташкилий, техник ва бошқа томонлари бўйича келишиб олдик”, – деди у.
Умурзоқов ушбу лойиҳага Россия ва Ўзбекистон билан бирга поезд маршрути ўтадиган Қозоғистон ҳам қўшилганини маълум қилди.
“Бу биргина экспресс эмас, гап биз йўлга қўйишни режалаштирган тизим ҳақида бормоқда”, – деди бош вазир ўринбосари.
У Олий Евросиё иқтисодий кенгаши ва МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишларида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Агроэкпресс” лойиҳасига бошқа мамлакатларни ҳам қўшиш таклифини илгари сурганини эслатиб ўтди.
Умурзоқовнинг қўшимча қилишича, “Агроэкспресс” Ўзбекистондан Қозоғистонга ва Қозоғистондан Россияга ҳамда акс йўналишда юк ташийди.
“Агроэкспресс” лойиҳаси Москва-Тошкент йўналишида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини рефрижераторли таркибда етказиб беришга қаратилган. У логистикани соддалаштириш, мева-сабзавотларни Ўзбекистондан Россияга ҳамда гўшт ва ун маҳсулотларини Россиядан Ўзбекистонга етказиш вақтини қисқартириш имконини беради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?