Аввалроқ Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев иккиламчи бозордан автомобиль харид қилинганда уни бошқа шахс номига олди-сотди шартномаси орқали нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХ (ГАИ)да рўйхатдан ўтказишда тўланадиган давлат божи ва йиғимлар миқдорининг юқорилиги ҳамда ушбу йиғимлар миқдорини камайтириш бўйича юборган депутатлик сўровига Молия вазирлиги томонидан автотранспорт воситасини ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш учун транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан келиб чиққан ҳолда фуқаролардан ундириладиган йиғимни бекор қилиш, шунингдек нотариал идорада ундириладиган давлат божини пасайтириш назарда тутилаётганини маълум қилганди.
Куни кеча (ва, ниҳоят) ҳукумат томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 2022 йил учун Давлат Бюджети лойиҳаси ва Бюджетнома киритилди.
Ушбу ҳужжатларга кўра, фуқароларга мулкий муносабатларни амалга оширишда давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини енгиллаштириш ва мулк ҳуқуқини тўлақонли тасарруф этишга қулай шароитларни яратиш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинади.
Шунингдек, Молия вазирлигидаги манбаларга кўра, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга киритилиши кутилаётган ўзгртиришга асосан автомобил олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божи, транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан қатъий назар, БҲМнинг 3 баробари (810 минг сўм) этиб белгиланади (солиштириш учун амалдаги тўлов миқдори БҲМнинг 2 баробари (540 минг) дан 10 баробаригача (2 млн. 700 минг).
Демак, «2022 йил учун Давлат Бюджети тўғрисида»ги қонунни қабул қилиниши ҳамда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга тегишли ўзгартириш киритиш ортидан иккиламчи бозордан сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш харажатлари кескин камаяди.
Мисол учун, амалдаги тартибга асосан от кучи 105 бўлган ва ишлаб чиқарилган санаси 3 йилдан кўп бўлмаган Нексия автомобилини олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун хозир ўртача 5млн. 535 минг сўм харажат талаб қилинаётган бўлса, қонунчиликка юқоридаги ўзгартиришлар киритилгандан сўнг (2022 йил 1 январдан) бу харажатлар тахминан 4 млн сўмга камайиб, 1 млн. 600 минг атрофида бўлади.
Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимизда бир йилда 300 мингдан ортиқ (ишончномалар билан ҳисоблаганда аслида 700 мингдан ошади) автомобиль олди-сотди шартномалари амалга оширилишини инобатга олсак, кўзда тутилаётган бу ижобий ўзгаришлар натижасида фуқаролар ихтиёрида қўшимча 1,2 трлн. сўмдан ортиқ маблағ қолдирилади.
2019 йил 1 октябрдан бошлаб мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун 3%лик йиғим автомашиналар нархига киритилган ва шу кунгача фуқароларимиз UzAuto Motors автомашиналарини 3% ортиқ нарх билан харид қилиб келмоқдалар. Қизиқ, энди ушбу йиғим бекор қилиниши ортидан UzAuto Motors автомобиль нархларини 3%га туширармикин?
Лекин компания харидорлардан автомашина нархи ичида олинган 3%лик йиғимни (биргина 2020 йилнинг 9 ойида 582,6 млрд. сўмни ташкил этган) шундоқ ҳам давлат бюджетига тўламай келганини инобатга олсак, булар нархни оширса-оширадики, асло камайтирмайди, деб ёзади депутат. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин